Линклар

logo-print

Масжиддаги отишма


Ўтган жума куни Олмаота шаҳрининг Думан миттитуманидаги масжидлардан бирида намозхонлар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, жанжалда ўқотар қуролдан фойдаланилди.

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари жалжал диний мотивлар асосида чиққан бўлиши муминлигини тахмин қилмодқда. Бироқ Олмаота шаҳри ички ишлар департаменти терговчиси Раиддин Камолов “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бу фаразни рад этди.

Унинг айтишича, масжиддаги келишмовчилик оддий безорилар жанжалидир. Намозга келган икки йигит ўзаро жанжаллашиб қолиб, масжид хоналаридан бирига кирган ва бир-бирини дўппослай кетган. Намозхон йигитлардан бири иккинчисига қарата “Макаров” русумли тўппончадан ўқ узган. Натижада бир йигит оёғидан яраланган, иккинчиси бош мия жароҳати олган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Аммо Олмаота шаҳри марказий масжиди имом хатиби Унгар ҳожи Думандаги масжидда отишма бўлганини рад этиб, у ерда ҳеч қандай нохушлик бўлмаганини айтиш билан чекланди.

Маҳаллий ОАВ эса сўнгги вақтларда Олмаота шаҳрида ёшлар қўлида ноқонуний қурол-яроғлар ва уларни ишлатиш ҳолати кўпаяётганини хавотир билан ёзмоқда. Ёшлар ўзини Ғарб кинолари қаҳрамонларига чоғлаб, қурол ишлатиши ортаётир.

Олмаотада ўқиётган ўзбекистонлик ёшлардан бири бу ердаги тенгдошлари ўртасида қурол билан пўписа қилишга кўп бор гувоҳ бўлганини гапирди.

“Ҳозирги пайтда Қозоғистонда, айниқса, ёшлар ўртасида қурол урф бўлаётганга ўхшайди. Қурол ўқталиш жуда кўп. Бир йилдан бири Қозоғистонда бўлсам, бундай ҳолатларга кўп гувоҳ бўлдим. Лекин масжид ичида ҳам отишма қилиш мусулмончиликка тўғри келмайди, деб ҳисоблайман”, - дейди ўзбекистонлик йигит.

Олмаота шаҳри ички ишлар департаментининг билдиришича, шаҳарда ноқонуний равишда қурол-яроғ олиб юрган ва ундан жиноий мақсадда фойдаланмаган киши фақат маъмурий жавобгарликка тортилади, холос.
XS
SM
MD
LG