Линклар

Лондонда Косово мақоми масаласидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи бошланди.


Унда АҚШ, Россия ва ЕИ вакилларидан ташкил топган мулоқот гуруҳи, Сербия расмийлари ва косоволик албанлар етакчилари иштирок этмоқда.

Хабарларга кўра, мулоқот гуруҳи вакиллари Сербия расмийлари билан музокаралар ўтказган. Халқаро кузатувчилар косоволик албанлар етакчилари билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Косово аҳолисининг кўп қисмини ташкил этадиган албанлар ўлкага мустақиллик берилишини талаб қилиб келмоқда. Сербия эса ўлкага фақат мухторият мақоми берилишини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG