Линклар

Афғонистонда “Толибон” ҳаракатининг 12 фаоли ўлдирилди.


Афғонистон расмийларининг билдиришича, АҚШ ҳаво кучларининг махсус амалиёти Ғазна вилоятида ўтказилган. Ўлдирилган толиблар орасида июль ойида Жанубий Корея фуқароларини ўғирлаган жангарилар етакчиси ҳам бўлган.

“Ғазна вилоятида ўлдирилган “Толибон” фаоллари орасида беш дала қўмондони, жумладан, мулла Абдуллажон, мулла Муслим Ёр ва унинг ёрдамчилари Ҳамза, мулла Нақиб ва Кабир бор”, - деди Ғазна вилояти полиция бошқармаси бошлиғи.

Шунингдек, АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари Ҳилманд вилоятида ўтказилган амалиётда “Толибон”нинг 14 жангариси ўлдирилганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG