Линклар

logo-print

Ироқ ҳукумати мамлакатда хавфсизликни таъминлаш соҳасида фаолият юритувчи барча маҳаллий ва хорижий ширкатларни текшириш ниятида.


Ироқ ҳукуматининг бу қарори Бағдодда АҚШнинг “Blackwater” хусусий хавфсизлик ширкати ходимлари иштирокида рўй берган отишмадан сўнг қабул қилинди. Мазкур отишмада тинч аҳоли вакилларидан саккиз киши ҳалок бўлганди.

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс рўй берган ҳодисадан сўнг Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан телефон орқали боғланиб, тинч ироқликлар отиб ўлдирилганидан афсус билдирди.

Радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр эса мамлакатда фаолият юритаётган барча хорижий хавфсизлик ширкатлари Ироқдан чиқариб юборилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG