Линклар

Россия Эронга қарши ҳарбий амалиётлар бошланиши тўғрисидаги маълумотлар борасида жиддий ташвиш билдирди.


Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

С.Лавровнинг таъкидича, Эронга уруш эълон қилиниши айни пайтда Ироқ ва Афғонистон каби муаммога эга минтақага янги таҳдид бўлади.

Якшанба куни Бернар Кушнер агар Эроннинг ядровий дастури борасида муросага келинмаса, уруш бўлишини эҳтимолдан соқит қилмаган эди.

Хитой ҳам Франция ташқи ишлар вазирининг бу ҳақдаги баёноти борасида ташвиш билдирди.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот эса расмий Теҳрон Франция таҳдидларини жиддий қабул қилмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG