Линклар

Душанбедаги саноат корхоналаридан бирида 700 килограмм наркотик модда йўқ қилинди.


Бу наркотиклар Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддалари ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахслардан мусодара этилган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг наркотиклар савдосига қарши кураш бошқармаси бошлиғи Файзулло Гадоевнинг айтишича, кейинги пайтларда наркотиклар контрабандаси билан Тожикистон ҳудудида қўлга тушаётган афғонистонликлар сони ҳам кўпайиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG