Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:03

Ун контрабандаси кўпаймоқда


Жанубий Қозоғистонда ўтган ҳафтанинг ўзида чегарага яқин жойлашган шахсий хонадонларда контрабанда йўли билан Ўзбекистонга ўтказишга мўлжалланган 100 тоннага яқин ун аниқланди.

“Онгтустиқ” чегара пости раҳбари Эрик Росляковнинг айтишича, чегарага яқин хонадонлардаги омборлардан 100 тоннага яқин унни контрабанда йўли билан Ўзбекистонга ўтказмоқчи бўлган қонунбузарлар ушланган. Мусодара қилинган ун айни пайтда полиция назорати остида сақланмоқда. Ўтган ҳафтада ҳам 5,5 тонна ун ушлаб қолинган.

“Гарчи ўзбек-қозоқ чегараси орқали унни кўп миқдорда олиб ўтишга уринаётган қонунбузарлар қўлга олинаётган бўлса-да, кам миқдорда унни контрабанда қилаётганларни назорат қилиш қийин кечяпти. Чунки сўнгги пйтдаларда уларнинг сони анча кўпайган”, - деди Эрик Росляков.

Яқинда Қозоғистон ҳукумати хорижга ун чиқарадиган маҳаллий компаниялар экспорт учун лицензия олиши тўғрисида қарор қабул қилган эди. Аммо лицензия учун аризалар 21 сентябрдан бошлаб қабул қилиниши ва лицензия бериш октябрь ойида амалга оширилиши айтилган бўлса-да, Қозоғистон божхона хизмати ҳозирданоқ лицензия талаб қила бошлаган.

“Бироқ лицензия олиш талаблари Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тўлиқ ишлаб чиқилмаган, - дейди иқтисодчи Канат Беринтоев. - Чегарадан уннинг контрабанда йўли билан олиб чиқилиш ҳолатлари кўпайгани биздаги бир идоранинг иккинчиси қабул қилган қарордан хабари бўлмай, ҳар ким билганича иш тутиши натижасидир”.

Унинг айтишича, лицензия бериш учун махсус танловдан ўтиш талаб қилинмоқда. Бу эса коррупцияни янада авж олдиради. Чунки танлов шартларига жавоб бермайдиган компаниялар бу даромадли соҳани бой бермаслик учун пора беришга мажбур бўлади.
XS
SM
MD
LG