Линклар

logo-print

Покистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатда президент сайлови 2007 йил 6 октябрь куни бўлиб ўтишини расман эълон қилди.


Президентликка номзодлар 27 сентябргача барча ҳужжатларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиши шарт.

Покистон президентини федерал ва вилоят парламентлари депутатлари сайлайди. Амалдаги президент Парвез Мушарраф ҳам сайловга ўз номзодини қўйиши кутилмоқда.

Ўтган ҳафтада Парвез Мушарраф агар сайловда ғалаба қозонса, Қуролли кучлар олий бош қўмондони лавозимидан воз кечишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG