Линклар

Ироқда портловчи моддалар контрабандаси билан шуғулланувчи эронлик ҳарбий ҳибсга олинди.


Бу ҳақда маълум қилган АҚШ қўшинларининг билдиришича, ҳибсга олинган шахс Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси аъзосидир.

Маълум бўлишича, эронлик ҳарбий портловчи моддаларни Ироққа олиб келишдан ташқари жангариларни жанговар тайёргарликдан ҳам ўтказган.

АҚШ ҳукумати Эронни Ироқнинг ички ишларига аралашиш ва исёнчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблаб келади ва Эрон ислом инқилоби посбонлари корпусини террор ташкилотлари рўйхатига киритиш ниятида.
XS
SM
MD
LG