Линклар

logo-print

Аксилсурия кайфияти билан танилган депутат Антуан Ганем ўлдирилгандан сўнг 20 сентябрь Ливанда мотам куни, деб эълон қилинди.


Антуан Ганем куни-кеча Байрутда амалга оширилган портлашда ҳалок бўлган эди. Мазкур қўпорувчилик оқибатида яна олти фуқаро ўлди.

АҚШ президенти Жорж Буш рўй берган воқеани “мудҳиш жиноят”, дея баҳолади. ЕИ, Россия ва дунёнинг бир неча етакчи давлати депутатнинг ўлдирилишини кескин қоралади.

Сурия ҳукумати ҳам Байрутдаги портлашга алоқаси йўқлигини таъкидлаб, бу ҳаракатларни қоралади.
XS
SM
MD
LG