Линклар

logo-print

Партиялар И.Каримовга рақиб кўрсатишга тавсия олди

  • Фаррух Юсуфий

http://gdb.rferl.org/9A127F4C-5A03-4F61-9CC6-B62A66879369_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/9A127F4C-5A03-4F61-9CC6-B62A66879369_mw800_mh600.jpg Тошкентдан олинган хабарларга кўра, Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган партиялар раҳбарларига декабрь ойидаги президент сайловида амалдаги раҳбари Ислом Каримовга рақиб бўлиш тавсия қилинган.

Сешанба куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов президент сайловини ўтказиш ҳақида қарор қилинганини эълон қилиб, мамлакат ҳаётидаги сиёсий жараёнда қатнашиш расман рўйхатга олинган сиёсий партиялар учун ҳам қарз, ҳам фарз эканини айтган эди.

“Бугун бизда бешта сиёсий партия фаолият юритмоқда. Менимча, улар аллақачон сайловолди кампаниясида фаол қатнашиш учун етилган”, - деб иқтибос келтирганди расмий матбуот М.Абдусаломовнинг гапларидан.

МСК раисининг бу йўғон ишоратига қарамай, сиёсий партиялар етакчилари бўлажак сайловда қатнашиш нияти борми-йўқмилиги ҳақида ўз оғзи билан бирор гап айтгани йўқ.

Энди эса айрим сайтлар ҳукумат доираларидаги манбаларга таянган ҳолда бу партиялар раҳбарларига сайловда И.Каримов билан курашиш тавсия қилингани ҳақда ёзмоқда.

Бироқ партия расмийларининг ўзлари президент сайловида фаол қатнашиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаса-да, ҳозирча президент курсисига даъво қилиш ҳақида узил-кесил бир қарорга ҳам келинмаганини айтмоқда.

Миллий тикланиш партияси раиси Хуршид Дўстмуҳаммедов сиёсий партияларга сайловда қатнашиш борасида тавсия берилгани ҳақидаги гапларда асос йўқлигини билдирди.

Либерал демократик партия аппарати раҳбари Шуҳрат Норгитов эса: “Президент девонида учрашув бўлган бўлиши мумкин, лекин бу учрашувда номзодларни кўрсатиш масаласи эмас, партиялар қурултойларини ўтказиш масаласи муҳокама қилинган”, - деди.

Унинг айтишича, номзодлар ҳақидаги қарорлар партиялар қурултойларидан кейин эълон қилинади.

Халқ демократик партияси вакили Собир Қурбонов эса ўз партиясининг сайловда қатнашиши ҳақида гапириш вақти келмаганини билдирди.

“Ўзметроном” сайти муҳаррири Сергей Ежков сиёсий партиялар етакчилари ўз номзодларини кўрсатишига шубҳа қилмайди, фақат бунинг вақти ҳали етмаганини айтади.

“Улар элдан бурун, асосий даъвогар ўз ниятини эълон қилмай, давлатнинг энг олий лавозимига даъвоси борлигини айтишидан худо сақласин. Ҳаммаси вақти соати билан”, - дейди C.Ежков.

Кузатувчилар нима бўлганда ҳам сиёсий партиялар етакчилари қийин аҳволда қолганини айтмоқда. Чунки 2002 йилдаги президент сайловида Ислом Каримовга ўзи ихтиёри билан бўлмаса-да рақиблик қилган Абдулҳафиз Жалоловнинг тақдири нима билан якунлангани ҳали уларнинг ёдидан кўтарилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG