Линклар

Покистон пойтахти Исломободда мухолифат тарафдорларининг намойиши бўлиб ўтди.


Хабарларга кўра, намойишчилар Парвез Мушаррафнинг 6 октябрга белгиланган президент сайловига ўз номзодини қўйишига норозилик билдирган.

Шунингдек, улар П.Мушаррафнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқи борми-йўқлигини аниқлаб беришни сўраб, мамлакат Олий судига шикоят аризаси топширди. Олий суд хулосаси келаси ҳафтада эълон қилинади.

Ўтган ҳафтада Парвез Мушарраф агар сайловда ғалаба қозонса, Қуролли кучлар олий бош қўмондони лавозимидан воз кечишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG