Линклар

Франция ва АҚШ президентлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан жиддий чоралар кўришга чақирди.


Николя Саркози Эронни ядровий қуролга эга бўлишга уринаётганликда айблаб, Теҳронга нисбатан кучлироқ санкциялар қўлланиши тарафдори эканини маълум қилди. Жорж Буш эса ядровий қуролга эга бўлган Эронга тоқат қилинмаслигини таъкидлади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга нисбатан қабул қилинган санкцияларни янада кучайтириш масаласини муҳокама этиши кутиляпти.

Айни шу масалада АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер ҳам музокаралар ўтказди.
XS
SM
MD
LG