Линклар

Перунинг собиқ президенти Алберто Фухимори Чилидан ўз ватанига экстрадиция қилинди.


А.Фухимори коррупция ва инсон ҳуқуқларини поймол қилганлик айблари билан суд қилинади. 1990 йилдан 2000 йилгача Перуни бошқарган А.Фухимори етти йилдан бери муҳожиратда яшаётган эди.

21 сентябрь куни Чили Олий суди уни ўз ватанига экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиқарди. “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти А.Фухиморининг экстрадиция қилинганини олқишлаб, уни “муҳим воқеа”, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG