Линклар

Афғонистон шимолида полиция текширув пунктига қуролли ҳужум уюштирилди.


Маҳаллий полиция идорасининг билдиришича, толибларнинг Қундуз шаҳри яқинидаги полиция текширув пунктига ҳужуми оқибатида полициянинг икки ходими ҳалок бўлган.

Шунингдек, 21 сентябрь куни Афғонистон армияси аскарлари мамлакат жанубида жойлашган Вардак вилоятида ўтказган ҳарбий амалиёт давомида олти жангари ўлдирилди. Расмийларнинг айтишича, улар орасида толибларнинг икки маҳаллий дала қўмондони ҳам бор.

Афғонистон жанубида ҳам 21 сентябрь кунги шиддатли жангларда 75 жангари йўқ қилинган, тинч аҳолидан камида олти киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG