Линклар

Покистон расмийлари келаси ойга белгиланган сайловдан олдин мухолифатнинг 14 аъзоси ҳибсга олинганини тасдиқлади.


6 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайлови натижаси ўлароқ, Покистон раҳбари Парвез Мушарраф президентлик курсисига қайта сайланишни ният қилган.

Исломобод ҳокими Чаудҳури Муҳаммаднинг айтишича, ҳибсга олинганлар сайловдан олдин “тартибсизликларга сабаб бўлиши мумкин бўлган” намойишларни ташкиллаштирмоқчи бўлган.

“Рейтер” агентлиги хабарига кўра, ҳибсга олинганларнинг аксарияти муҳожиратдаги собиқ бош вазир Навоз Шарифнинг тарафдорларидир.
XS
SM
MD
LG