Линклар

logo-print

Ироқ президенти Жалол Талабоний АҚШ ҳарбийлари ҳибсга олган эронлик дарҳол озод этилишини талаб қилди.


Эронлик шахс мамлакат шимолидаги курдлар мухториятида ҳисбга олинган эди.

Жалол Талабоний маъмурияти берган баёнотда АҚШ қонунларга беписандлик қилиб, мазкур иш юзасидан маслаҳат қилмасдан курд расмийларини камситгани таъкидланади.

Асли курд бўлган президент Ж.Талабоний ҳибсга олинган киши Эрон расмий делегациясининг вакили эканини таъкидламоқда. АҚШ расмийлари пайшанба куни қўлга олинган эронлик Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси вакили эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG