Линклар

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Шимолий Кореянинг ядровий дастурига оид кўплаб саволлар жавобсиз қолаётганини билдирди.


К.Райс Шимолий Кореянинг ядровий салоҳиятига оид тўлиқ манзарани чизиш муҳимлигини таъкидлади.

Унинг бу баёноти Исроил махсус кучлари Сурияга уюштирган ҳаво зарбаси мазкур мамлакатнинг Шимолий Корея билан ҳамкорлигида қурилган ядровий иншоотни нишонга олишга қаратилган бўлиши мумкинлигига оид хабарлар пайдо бўлганидан кейин қилинди.

Шимолий Корея халқаро ёрдам ва хавфсизлик кафолатлари эвазига барча ядровий иншоотларини йўқ қилишга розилик берган.
XS
SM
MD
LG