Линклар

Перунинг собиқ президенти Алберто Фухимори етти йиллик муҳожиратдан кейин Перуга қайтди.


Коррупция ва оммавий қатлларда айбланаётган А.Фухимори шанба куни қуролланган соқчилар назоратида пойтахт Лимага олиб келинди.

Бир кун аввал Чили Олий суди уни экстрадиция қилиш ҳақида қарор қабул қилган эди. 69 ёшли собиқ президент ўзига қўйилаётган айбларни инкор қилмоқда.

1990-2000 йилларда Перуга раҳбарлик қилган А.Фухимори ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Японияга қочган. 2005 йилда Чилига учиб келганида халқаро ордерга биноан қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG