Линклар

БМТ бош котиби Пан Ги Мун ташкилот Ироққа кўрсатилаётган ёрдам кўламини ошириш ниятида экани билдирди.


Бироқ, деди бош котиб, хавфсизлик вазиятининг қалтислиги у ерга ходимларни юбориш имконини бермаётир.

“Мен хавфсизлик иложи борича тезроқ таъминланишига умид қиламан. Тўғри, халқаро кучлар ва Ироқ ҳукуматининг саъй-ҳаракати ва келтирган қурбонлари туфайли хавфсизлик вазияти яхшиланмоқда, лекин, менимча, бу борада ҳали кўп ишлар қилиниши даркор”, - деди Пан Ги Мун БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашувдан кейин.

Ал-Маликий Ироқдаги хавфсизлик вазияти яхшиланаётганини айтиб, БМТдан мамлакатдаги фаолиятини кенгайтиришини сўраб келаётган эди.

2003 йил августда БМТнинг Бағдоддаги ваколатхонасига уюштирилган ҳужумда 22 киши ҳалок бўлганидан бери ташкилотининг кўплаб хизматчилари Ироқда ишлашни истамаётгани айтилади.
XS
SM
MD
LG