Линклар

logo-print

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот БМТ Бош ассамблеясида қатнашиш учун Нью-Йоркга келди.


М.Аҳмадийнажот АҚШга сафари чоғида Колумбия университетида нутқ сўзлайди. Эрон раҳбарининг Колумбия университетида нутқ сўзлашига қарши кўплаб норозиликлар бўлмоқда.

“Мамлакатида инсон ҳуқуқлари поймол этилаётган бир пайтда у Колумбия университетига нафрат нутқини сўзлагани ва Холокостни инкор этгани келяпти. Буни қабул қилиб бўлмайди”, - деди намойишчилардан бири.

Колумбия университети раҳбарияти Эрон раҳбарига нутқ сўзлаш учун берилган имкониятни сўз эркинлиги билан изоҳлади.
XS
SM
MD
LG