Линклар

Афғонистонда жангарилар томонидан шанба куни ўғирлаб кетилган италиялик икки ҳарбий озод этилди.


Хабарларга кўра, ҳарбийлар НАТО кучларининг махсус амалиёти натижасида қутқарилган. Амалиёт чоғида италиялик ҳарбийлар жароҳат олган.

Шунингдек, Испания Мудофаа вазирлиги Афғонистонда испаниялик икки ҳарбий ва эронлик таржимон ҳалок бўлганини маълум қилди.

Вазирлик тарқатган баёнотга кўра, ҳарбийлар машинаси Шеван шаҳри яқинида йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келган. Портлашда яна икки испаниялик ҳарбий жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG