Линклар

logo-print

Эронда мамлакат хавфсизлигига таҳдид қилиш айби билан ҳибсда ушлаб турилган америкалик эроний Али Шокирий озод этилди.


“Франс пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, Али Шокирий товон пули эвазига озод этилган.

Калифорния университети ҳузуридаги илмий марказ маслаҳат кенгаши аъзоси бўлган Али Шокирий, тахминларга кўра, Европага кетаётган пайтда Теҳрон аэропортида ҳибсга олинган эди. Унга мамлакат хавфсизлигига тахдид қилиш айби қўйилганди.

Ўтган ҳафтада Эрон ҳукумати Америка фуқаролигига эга эронлик олимлар Киан Тожибахш, Ҳалэ Исфандиёрий ва “Озодлик” радиоси мухбири Парноз Азимани озод этган эди.
XS
SM
MD
LG