Линклар

logo-print

Нью-Йоркда БМТнинг 62-Бош ассамблеяси иш бошлади.


Ассамблеянинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган БМТ бош котиби Пан Ги Мун жаҳон бир қанча жиддий муаммолар билан юзланаётганини таъкидлади. Шунингдек, у Мьянма ҳарбий хунтасини намойишчиларга куч ишлатмасликка ва босиқ бўлишга чақирди.

АҚШ президенти Жорж Буш ҳам ўз нутқида Мьянмадаги воқеаларга тўхталиб, бу давлатга нисбатан санкциялар қўллашга даъват этди.

Бош ассамблеяда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг ҳам маъруза қилиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG