Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:44

Уруш таҳдиди ҳам Эронни танлаган йўлидан қайтара олмаётир


Ғарб уруш таҳдиди орқали Эронни танлаган йўлидан қайтаришга уринмоқда. Аммо ўз ядровий дастури тинчлик мақсадларини кўзлаганини айтиб келаётган расмий Теҳрон ўз йўлидан қайтмоқчи эмас.

Сентябрь ойида Ғарб матбуотида Эронга қарши ҳарбий куч ишлатилиши мумкинлиги тўғрисида жуда кўп мақолалар эълон қилинди.

Франция президенти Николя Саркози 27 август куни Парижда бир гуруҳ дипломатлар билан учрашув чоғида уруш ҳақида биринчи бўлиб гапирган эди.

“Эроннинг ядро қуролига эга бўлишини қабул қила олмайман. Шуни таъкидламоқчиманки, Франция ўз иттифоқчилари ҳозир юритаётган сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Агар Эрон ўз мажбуриятини бажариш йўлини танласа, Франция музокарага киришишга доим тайёр. Менимча, бу сиёсат фожеага элтувчи муқобил йўлдан бизни қайтаради. Муқобил йўл эса Эрон ёки бомбардимон қилади, ёки бомбардимон қилинади”, – деган эди Франция раҳбари.

АҚШ президенти Жорж Буш ҳам Эрон шаънига кескин гапларни айтганди.

Унинг сўзларига кўра, Эроннинг хатти-ҳаракати ҳар бир давлат хавфсизлигига таҳдид солади. Шу боис, АҚШ ўз дўстлари ва иттифоқчилари билан бирга иқтисодий санкциялар қўллаш орқали Эрондаги режимни изоляция қилишга уринаётир.

Тўрт йил муқаддам Ироқ уруши бошланишидан олдин Германия ва Франция урушга кескин қарши чиққан эди. Ўша вазиятдан фарқли ўлароқ, ҳозир Берлин ва Париж расмийлари АҚШни қўллаб-қувватлаяпти.

Франциядаги Ница университети таҳлилчиси Жан Пьер Дарниснинг таъкидлашича, расмий Париж Эронга қарши ҳарбий куч қўлланилишини хоҳламайди. Аммо уруш таҳдиди орқали Эронни танлаган йўлидан қайтаришни истайди.

“Бир томондан, Франция АҚШ позициясини қўллаб, Эрон билан музокара ўтказишга умид қиляпти. Бошқа томондан, агар бирор воқеа юз бериб, Эрон музокара ўтказишга рози бўлса, Франция сўзлашув олиб боришга тайёрлигини билдиряпти”, – дейди француз таҳлилчиси.

Франция президенти Николя Саркози 25 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясида Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши минтақа, қолаверса, дунё хавфсизлиги учун катта таҳдид эканини яна бир карра такрорлади. Ундан олдин Германия канцлери Ангела Меркел агар Эрон атом қуролига эга бўлса, бу фожеавий оқибатларга олиб келишини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG