Линклар

Ироқ шимолида амалга оширилган навбатдаги қўпорувчилик ҳаракатларида 12 киши ҳалок бўлди.


Хабарларга кўра, маҳаллий қабила етакчиси шайх Қанан ал-Жуҳаймурни нишонга олган ҳужумлардан бирида беш киши ҳалок бўлган, тўққиз киши жароҳатланган. Шайхнинг тақдири ҳақида ҳозирча маълумот тарқатилмади.

Шунингдек, Ширқат шаҳрида полиция машиналари карвонига уюштирилган ҳужумда етти киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди.
XS
SM
MD
LG