Линклар

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Эронга қўшимча санкциялар қўллаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.


“Бизнинг курашимиз Эрон режими таҳдидига ва ҳаракатларига қаршидир. Эрон режими иттифоқчимиз Исроил ва бутун жаҳонга таҳдид қилмоқда. Курашимизни давом эттиришимиз шарт”, - деди конгрессмен Жейн Ҳарман.

Санкциялар, асосан, Эроннинг энергетика соҳасига сармоя киритган халқаро компанияларга қарши қаратилган. Шунингдек, қонунда АҚШ ҳукуматига Эрон ислом инқилоби посбонлари корпусини террор ташкилотлари рўйхатига киритиш таклифи ҳам бор.
XS
SM
MD
LG