Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Мьянмада юз бераётган воқеаларни муҳокама этади.


АҚШ ва ЕИ Хавфсизлик кенгашини Мьянмага нисбатан санкциялар қўллашга чақирди.

Мьянма хавфсизлик кучлари бир неча кундан бери давом этаётган норозилик намойиши иштирокчиларига қарши куч ишлатди. Мамлакатнинг йирик шаҳри Янгонда ҳукумат кучлари ва полиция намойишга тўпланаётган фуқароларни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Гувоҳларнинг билдиришича, бир неча фуқаро хавфсизлик кучлари томонидан калтакланган. Камида уч кишининг ҳалок бўлгани айтилмоқда.

“Франс-пресс” ахборот агентлиги Янгондаги франциялик дипломатга таянган ҳолда полиция ходимлари намойишчиларга қарата ўт очганини хабар қилди.

Ҳокимиятдаги ҳарбий хунта сешанба куни мамлакатда комендантлик соати жорий этиб, шаҳарларда оммавий тўпланишга тақиқ эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG