Линклар

Қозоғистонда ҳукуматга хориж компаниялари билан тузилган шартномани ўзгартириш ёки тугатиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди.


Парламентнинг юқори палатаси куни-кеча қуйи палата томонидан қабул қилинган бу ҳақдаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Энди қонун лойиҳаси имзо учун президент Нурсултон Назарбоевга тақдим этилади.

Янги қонунга биноан агар хорижий компания билан имзоланган шартнома Қозоғистон иқтисодий манфаатларига зид бўлса, ҳукумат бу шартномага ўзгартишлар киритиши мумкин.
XS
SM
MD
LG