Линклар

logo-print

Афғонистон жанубида “Толибон” ҳаракати матбуот котиби ҳибсга олинди.


Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, қори Юсуф Аҳмадий ва унинг акаси 26 сентябрь куни полициянинг махсус амалиёти чоғида ушланган.

Шунингдек, Дания қўшинлари қўмондонлиги Ҳилманд вилоятидаги тўқнашувларда икки аскарини йўқотганини маълум қилди.

Афғонистон полицияси эса Вардақ вилоятида Халқаро қизил хоч ташкилотининг икки ходими жангарилар томонидан ўғирлаб кетилганини эълон қилди. Бироқ ташкилотнинг ўзи бу хабарни тасдиқламади.
XS
SM
MD
LG