Линклар

Мьянма хавфсизлик кучлари Янгон шаҳри кўчаларини намойишчилардан тозалашга киришди.


Пайшанба куни ҳукумат кучлари шаҳар кўчаларида тўпланишга уринган намойишчиларни қўрқитиш мақсадида ҳавога ўқ узди. Бу ерда бир неча кун давом этган намойишларда камида тўққиз киши ҳалок бўлгани ва юзлаб одам ҳибсга олингани айтилмоқда. Бироз аввал хавфсизлик кучлари бир қанча ибодатхонада рейд ўтказиб, 200га яқин будда роҳибини ҳибсга олган эди.

Япония ахборот агентликлари эса пайшанба куни Янгонда япониялик журналист отиб ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG