Линклар

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Буюк Британиянинг “Арсенал” футбол жамоасидаги улушини яна икки фоизга оширди.


Буюк Британия матбуоти тарқатган маълумотга кўра, А.Усмоновга тегишли “Red and White Holdings” ширкати клубнинг икки фоиз акциясини олти миллион фунт стерлингга сотиб олган.

Шундай қилиб, А.Усмоновнинг “Арсенал”даги улуши 23 фоизга етди.

Жорий ҳафтада “Арсенал” жамоаси раҳбари Питер Ҳилл-Вуд асли Ўзбекистонда туғилиб ўсган А.Усмонов ўз бойлигини ҳалол топганига шубҳа билдирган эди.
XS
SM
MD
LG