Линклар

logo-print

Покистон раҳбари Парвез Мушаррафга олий бош қўмондонликни сақлаб қолган ҳолда президент сайловида иштирок этишга рухсат берилди.


Мухолифатнинг шикоят аризасини кўриб чиққан Олий суд шу ҳақдаги қарорини эълон қилди.

П.Мушарраф пайшанба куни октябрь ойига белгиланган президент сайловида номзод сифатида қатнашишини расман эълон қилганди.

Айни пайтда Покистон шимоли-ғарбида зўравонликлар давом этмоқда.

Хабарларга кўра, полиция машиналари карвони яқинида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши натижасида бир ҳарбий ҳалок бўлган, 13 нафари жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG