Линклар

logo-print

Туркия ва Ироқ терроризмга қарши кураш, жумладан, курд исёнчиларига қарши биргаликда амалиётлар ўтказишга келишиб олди.


Бу ҳақдаги келишув Туркия ички ишлар вазири Басир Оталай ва унинг ироқлик ҳамкасби Жавод ал-Боланий учрашувидан сўнг имзоланди.

Туркия ҳукумати Ироқ ҳудудида яширин фаолият юритаётган курд айирмачиларига қарши қўшин юборишга рухсат берилишини талаб қилаётган эди. Бироқ имзоланган битимда Туркия талаби рад этилгани айтилмоқда.

Пайшанба куни Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШни Ироқ шимолидаги курд айирмачиларига қарши жиддий чоралар кўришга чақирди.
XS
SM
MD
LG