Линклар

Россиянинг Челябинск шаҳридаги “Маяк” АЭСда инсоният тарихида иккинчи мудҳиш ядровий фалокат содир бўлганига 50 йил тўлди.


1957 йил 29 сентябрь куни АЭСда портлаш юз бергани оқибатида 23 минг квадрат километр ҳудуд радиация билан зарарланган. 270 минг аҳоли турли даражада нурланиш олган.

Сана муносабати билан Россиядаги “Гринпис” ташкилоти Челябинск аҳолиси билан бирга намойиш ўтказди. Унинг қатнашчилари Россия ҳукуматини зарарланган ҳудудларда яшаётган аҳолини бошқа жойларга кўчиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG