Линклар

Покистон полицияси президент Парвез Мушарраф яна бир муддатга президент этиб сайланишига норозилик билдирган намойишчилар билан тўқнашди.


Асосан адвокатлар ва фаоллардан иборат намойишчилар Парвез Мушарраф қуролли кучлар қўмондони бўла туриб яна бир муддат президент этиб сайланиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида Олий Суд 28 сентябрь куни қабул қилган қарорига норозилик билдириб намойишга чиқди.

Улар 6 октябрга белгиланган президент сайловида қатнашадиган номзодлар якуний рўйхати тайёрланаётган Марказий сайлов комиссияси биноси олдида йиғилди. 200га яқин намойишчини тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва резина таёқлардан фойдаланди.
XS
SM
MD
LG