Линклар

Эрон етакчи давлатларни ўз ядровий дастури атрофидаги бўҳронни ҳал этиш учун Теҳрон ва БМТ белгиланган муддатни қўллаб-қувватлашга чақирди.


Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий ИРНА ахборот агентлигига муаммони ҳал этиш учун эришилган келишувни барча томон қўллаб-қувватлаши кераклигини айтди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси, яъни АҚШ, Буюк Британия, Россия, Франция, Хитой, шунингдек, Германия вакиллари Эронга нисбатан қаттиқроқ санкциялар жорий қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

28 сентябрь куни улар якуний қарор қабул қилишдан олдин Атом энергияси халқаро агентлиги Теҳроннинг уранни бойитиш фаолиятига оид ҳисобот бериши ҳақида қарор қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG