Линклар

logo-print

Мьянмада ҳукумат кучлари уч кун давомида намойишларни бостирганига қарамай, Янгон шаҳрида яна намойиш уюштирилди.


“Франс пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, хавфсизлик кучлари шаҳар марказида намойишчиларнинг икки гуруҳига ҳужум қилиб, осмонга огоҳлантирувчи ўт очган, намойиш қатнашчиларини калтаклаган, беш кишини ҳибсга олган.

БМТ вакили Иброҳим Гамбарий мамлакатни 45 йилдан бери бошқариб келаётган ҳарбий хунтани можарони музокара орқали ҳал этишга даъват қилиш учун Мьянмага борди.

Давлатга қарашли ахборот агентликларининг билдиришича, 26 сентябрдан бери давом этаётган норозилик намойишларини куч билан бостириш пайтида тўққиз одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG