Линклар

Кобулда Афғонистон ҳарбийларига қарши уюштирилган ҳужум оқибатида 27 аскар нобуд бўлди.


Хабарларга кўра, шанба куни эрталаб Афғонистон армияси кийимидаги худкуш кимса элликка яқин аскар автобусга чиқаётган пайтда ўзини портлатган. Ўлганлардан ташқари 21 ҳарбий яраланган.

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай содир этилган ҳужум терроризмга қарши олиб борилаётган кураш янада кескин бўлиши кераклигини яна бир марта кўрсатганини таъкидлади. Шу билан бирга, у “Толибон” ҳаракати раҳбари мулла Умар билан тинчлик музокаралари ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Айнан “Толибон” жорий йилда амалга оширилган юздан ортиқ худкуш ҳужуми учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Шунинглек, толиблар Халқаро қизил хоч жамиятининг 26 сентябрь куни ўғирлаб кетилган тўрт ходими қўйиб юборилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG