Линклар

logo-print

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Қадр кечаси олдидан 9 минг маҳбусни авф этиш тўғрисида фармон эълон қилди.


Бу йил 8 октябрдан 9 октябрга ўтар кечаси кутилаётган Қадр кечасида туркман қамоқхонасидан чиқариладиган маҳбуслар орасида хориж фуқаролари ва сиёсий маҳбуслар ҳам борлиги айтилмоқда.

Яқинда АҚШга ташрифи чоғида Қ.Бердимуҳаммедов бу йилги амнистияга собиқ президент Сапармурод Ниёзовнинг сиёсий рақиби саналган ва унинг жонига қасд қилишда айбланиб, қамоққа ташланган Борис Шихмуродовнинг ҳам озод қилинишига ишора қилган эди. Аммо ҳозиргача олинган хабарларга кўра, 9 октябрда озодликка чиқариладиган маҳбуслар сафида унинг номи йўқ.
XS
SM
MD
LG