Линклар

logo-print

Эрон ҳукумати Ғарб давлатларини Теҳрон ядровий дастури устида бораётган баҳсларда сабрли бўлишга яна бир бор чақирди.


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Муҳаммад Али Ҳусайний вазиятни идора қилишга асос бўлувчи ягона ҳужжат Эрон ва Атом энергияси халқаро агентлиги ўртасидаги битим бўлиши лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, у “ҳозирги ижобий вазият санкциялар ҳақидаги музокаралар билан издан чиқарилмаслиги лозим”лигини қўшимча қилди..

28 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия ўртасида ўтган музокараларда Эронга нисбатан кучайтирилган санкциялар муҳокамасини ноябрга – Атом энергияси халқаро агентлигининг навбатдаги ҳисоботи эълон қилингунга қадар кечиктиришга қарор қилинди.
XS
SM
MD
LG