Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:49

ИИВ журналистлар жиловини қаттиқроқ тортмоқчи


Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги шахсий ҳаёт тааллуқли, шаънни ҳақоратловчи маълумотлар тарқатганлик учун журналистларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида парламентга таклиф киритди.

Қозоғистондаги нодавлат журналистик ташкилотлар ИИВнинг “ОАВ тўғрисида”ги қонунни ислоҳ қилиш йўлида парламентга киритган бу таклифидан қаттиқ хавотир билдирмоқда.

“Одил сўз” сўз эркинлигини ҳимоя қилиш жамғармаси раҳбари Тамара Калеева эса аслида ИИВнинг бу каби ташаббус билан чиқишининг ўзи мантиқсизлик эканини таъкидлади.

“Агар парламент бу таклифни маъқулласа, таниқли арбобларнинг дейлик казинода катта пул тиккани, нашахўрлик қилгани каби ахлоқсизликларини ёритган журналист шахсий ҳаётга аралашганликда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилади. Таниқли кишилар содир этаётган ахлоқсизликлардан жамиятнинг воқиф бўлмаслиги мамлакатда коррупция, ўғирлик, ўз ваколатини суиистеъмол қилиш каби иллатларга қарши курашни йўққа чиқаради”, - дейди Тамара Калеева.

Унинг билдиришича, яқинда ЕХҲТ Қозоғистонга “ОАВ тўғрисида”ги қонунини либераллаштириш ва Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақоратлаш айбловларини олиб ташлашни тавсия қилган эди. Аммо ҳукумат туҳмат ва ҳақоратлаш тўғрисидаги моддалардан “ОАВ” сўзини олиб ташлаб, ЕХҲТни алдамоқчи бўляпти. Аслида бу сўзнинг олиб ташланиши билан ҳеч нарса ўзгармайди.

“Журналист авваллари қандай жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, энди ҳам шундай бўлиб қолаверади. Депутатларни ИИВ таклифини яхши ўйлаб кўриб, тўғри қарор чиқаришга чақирамиз”, - деди Т.Калеева.
XS
SM
MD
LG