Линклар

БМТ махсус вакили Иброҳим Қамбарийнинг Мьянмага сафари давом этмоқда.


Хабарларга кўра, И.Қамбарий душанба куни Мьянма ҳарбий хунтаси раҳбарияти билан учрашишга уринган. Бироқ мамлакатни бошқариб турган ҳарбийлар етакчиси БМТ вакили билан учрашишдан бош тортган.

Якшанба куни И.Қамбарий Мьянма мухолифати етакчиси, ҳозир уй қамоғида сақланаётган Аун Сан Су Чжи ва бир неча генераллар билан учрашган эди.

Унинг бу сафари ҳамда мамлакат сиёсий етакчилари билан учрашувлари хунтанинг тинч намойишчиларга қарши куч ишлатишни тўхтатишига эришишга қаратилган.
XS
SM
MD
LG