Линклар

Исроил ҳукумати фаластинлик ўнлаб маҳбусни қамоқдан озод этди.


Озод этилаётган шахсларнинг барчаси Фаластин президенти Маҳмуд Аббос етакчилигидаги “Фатҳ” ҳаракати аъзоларидир.

Хабарларга кўра, душанба куни озод этилган 57 маҳбус Исроил ҳудудидан Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига элтиб қўйилган. Айни пайтда яна 29 маҳбуснинг озод этилиши кутилмоқда.

Фаластинлик маҳбусларнинг озод этилиши Исроил ва Фаластин ҳукуматлари икки давлат ўртасидаги тинчлик музокараларига бағишлаб ноябрь ойида АҚШда ўтказилиши кутилаётган анжуманга тайёргарлик кўраётган паллага тўғри келди.
XS
SM
MD
LG