Линклар

Покистон шимоли-шарқида амалга оширилган навбатдаги қўпорувчиликда камида 15 киши ҳалок бўлди.


Покистон армияси матбуот котиби генерал Воҳид Аршоднинг айтишича, Банну шаҳри яқинидаги полиция назорат пунктига ҳужум худкуш аёл томонидан амалга оширилган. Оқибатда полициянинг тўрт ходими ва тинч аҳоли вакилларидан 11 киши ҳалок бўлган, 20дан ортиқ фуқаро жароҳатланган.

Сўнгги пайтларда Шимолий Вазиристонда “Ал-Қоида” ва “Толибон” ҳаракати жангарилари фаоллашгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG