Линклар

Афғонистон жанубида “Толибон” ҳаракатининг 20дан ортиқ жангариси йўқ қилинди.


Бу ҳақда маълум қилган НАТО қўшинлари қўмондонлигининг билдиришича, жангарилар билан Ҳилманд вилоятида рўй берган тўқнашувларда альянс ҳаво кучлари ҳам иштирок этган.

НАТО баёнотида тинч аҳоли вакиллари ўртасида талафотлар бўлмагани алоҳида қайд этилган.

Шунингдек, “Толибон” жангарилари Ғазна вилоятида полиция карвонига ҳужум қилгани айтилмоқда. Ҳужум чоғида полициянинг саккиз ходими ва уч жангари ҳалок бўлган.

Айни пайтда АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги “Толибон” ва “Ал-Қоида” раҳбарлари тўғрисидаги маълумот учун катта мукофот пули эълон қилди. АҚШ ҳарбийларининг махсус рўйхатига жангариларнинг 12 етакчиси киритилган.
XS
SM
MD
LG