Линклар

Украина парламентига ўтказилган сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, унда бош вазир Виктор Янукович партияси етакчилик қилмоқда.


Хабарларга кўра, сайлов бюллетенларининг 80 фоизи санаб бўлингандан кейин москвапараст бош вазирнинг Минтақалар партияси 32,54 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Юлия Тимошенко блоки эса деярли 32 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган. Мамлакат президенти Виктор Юшченко етакчилигидаги “Бизнинг Украина” партияси 15 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Украина Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролардан 60 фоизи иштирок этган.
XS
SM
MD
LG