Линклар

Пхеньянда Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.


Жанубий Корея президенти Ро Му Хён ва унинг рафиқаси икки давлатни қарийб ярим асрдан буён бўлиб турган демаркация чизиғини пиёда босиб ўтди.

“Бу ерда ҳеч нарса кўрганим йўқ, бироқ бу чизиқ девор сифатида халқимизни 50 йилдан буён ажратиб келган. Бу тўсиқлардан халқимиз жабр кўриб, давлатимизнинг ривожига таъсир этган”, - деди Жанубий Корея президенти.

Хабарларга кўра, икки давлат раҳбарларининг ўзаро тинчлик битимини тузишга қаратилган учрашуви пайшанбагача давом этади.
XS
SM
MD
LG