Линклар

БМТ махсус вакили Иброҳим Қамбарий Мьянмани тарк этди.


Бундан олдин у Мьянма ҳарбий хунтаси раҳбари генерал Тан Шве ва мухолифат етакчиси Аун Сан Су Чжи билан яна бир бор учрашди.

Хабарларга кўра, БМТ вакилининг ҳарбий хунта раҳбари билан учрашуви ёпиқ эшиклар ортида ўтган.

Сешанба куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасида Мьянмадаги воқеаларга бағишланган мажлис бўлиб ўтади. Европа Иттифоқи Мьянма ҳукумати ҳаракатларини кескин қоралашга чақирмоқда.

БМТнинг билдиришича, Мьянмада норозилик намойишларининг ҳукумат кучлари томонидан бостирилиши оқибатида мингдан ортиқ фуқаро ҳибсга олинган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари эса ҳукумат ҳаракатларидан 200 киши ҳалок бўлганини маълум қилмоқда.
XS
SM
MD
LG