Линклар

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун жорий йил якунигача инглиз ҳарбийларининг бир қисми Ироқни тарк этишини маълум қилди.


Унинг айтишича, Рождество байрамигача Ироқда хизмат қилаётган британиялик 5500 ҳарбийдан минг нафари юртига қайтиши мумкин.

Гордон Брауннинг бу баёноти унинг Бағдодда Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан ўтказган учрашувидан сўнг эълон қилинди.

Шунингдек, Г.Браун бош вазир лавозимида Ироққа қилган илк сафари чоғида АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони Дэвид Петрэус билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG